Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурорлар тайинланди
Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва Миробод туманларига янги прокурорлар тайинланди

Тошкентнинг саккизта туманига янги прокурорлар тайинланди, деб хабар бермоқда шаҳар прокуратураси матбуот хизмати.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Яхё Абдуғаниевич Абдураҳмонов Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига тайинланди. Я.Абдураҳмонов тайинловга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Ахрор Ганиевич Ахунов Яккасарой тумани прокурори лавозимига тайинланди. А.Ахунов тайинловга қадар Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Абдурахим Акрамжон ўғли Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди. А.Мухиддинов тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ойбек Ражаббой ўғли Шамуратов Яшнобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. О.Шамуратов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сарвар Тухтамуродович Базаров Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланди. С.Базаров тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Иброхим Асатович Расулов Юнусобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. И.Расулов тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сирожиддин Бўриевич Файзиев Сергели тумани прокурори лавозимига тайинланди. С.Файзиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кобилжон Нумонович Ахмаджанов Миробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. К.Ахмаджанов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.






