Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйнайди

Ўртоқлик учрашуви Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади

17 ноябрь куни Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Доҳада Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув Шайх Жассим бин Ҳамад номидаги стадионда бўлиб ўтади ва соат 20:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўртоқлик ўйини ФИФАнинг ноябрь ойидаги кунлари доирасида ўтказилмоқда. Аввалроқ миллий терма жамоа Россияга қарши баҳс олиб бориб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ўзбекистон