Шавкат Мирзиёев Ўмонга жўнаб кетди
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлат делегациялари ва ишбилармон доира вакиллари иштирокида бир қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.





