Йил бошидан буён 6,5 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга чиқди
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 154,2 минг нафарга ошган

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 6,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилади.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 154,2 минг нафарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:
• Қирғиз Республикаси — 2 983 680 нафар;
• Қозоғистон — 1 183 775 нафар;
• Тожикистон — 1 092 184 нафар;
• Россия — 301 420 нафар;
• Туркия — 257 904 нафар;
• Саудия Арабистони — 253 789 нафар;
• БАА — 73 289 нафар;
• Хитой — 64 809 нафар;
• Миср — 50 463 нафар;
• Вьетнам — 38 276 нафар.





