Ўзбекистонда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилгани юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди

Ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгилари ўрнатилиши таъминланади

Ўзбекистонда 26 та археология ёдгорлигига зарар етказилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жумладан, Андижон вилоятидаги мил. авв. XII–VII асрларга оид «Далварзин» ёдгорлигида мевали боғ, экин майдони ва бетон ғишт цехи ташкил этилиб, ёдгорликка жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Ёхуд, Самарқанд вилоятидаги «Таллиғулонтепа» ёдгорлигининг 195 м³ қисми эса оғир техника ёрдамида зарар кўрган.

Республика бўйича 48 та ёдгорликлар муҳофаза ҳудудида уй-жой, ҳатто ҳожатхоналар қурилган. Масалан, Шаҳрисабзда жойлашган «Сариқтепа» ёдгорлиги муҳофаза ҳудудига 3 та уй-жой ўзбошимчалик билан қурилган.

Ўрганиш натижасида 8 та жиноят иши қўзғатилган, 68 та тақдимнома киритилиб, 20 нафар мансабдор интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, ёдгорликларга қарийб 300 та муҳофаза белгилари ўрнатилиши таъминланиши билдирилди.

Ўзбекистон