Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Қувасойда жойлашган бўлиб, ер силкиниши кучи 2–3 баллни ташкил этди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Зилзила 13 ноябрь куни соат 14:13 да қайд этилди. Эпицентр Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган. Магнитуда 2,8, чуқурлик эса 10 км ни ташкил этди.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 249 км ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
• Қува тумани: 2–3 балл, 3 км;
• Тошлоқ тумани: 2 балл, 16 км





