Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида

Ucell Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида бешинчи авлод алоқасини таъминлаб келмоқда

5G тармоғи Фарғона водийси ва Самарқанд вилоятининг барча йирик шаҳарлари, шунингдек, Зарафшон, Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Паркент ва Бўстонлиқни қамраб олган. Мамлакатда 5G технологиясини биринчилардан бўлиб жорий этган компания юқори тезликдаги алоқа қамровини кенгайтиришда давом этмоқда.

Шу билан бирга, Ookla мустақил таҳлили натижаларига кўра, Ucell кетма-кет учинчи йил Ўзбекистоннинг энг тезкор мобил тармоғи оператори сифатида эътироф этилди. Ucell мамлакатда 5G технологиясини жорий этишга биринчилардан бўлиб киришган операторлардан биридир.

Компания 2019 йил сентябрь ойидаёқ ICTEXPO кўргазмасида янги технология имкониятларини намойиш этди ҳамда Tashkent City ҳудудида бешинчи авлод алоқа тармоғининг илк таянч станциясини ўрнатди. 2021 йил апрель ойида Ucell Тошкент шаҳрида 5G тармоғини тижорат мақсадида ишга туширганини эълон қилди.

Шу тариқа абонентлар янги технологияни нафақат синовдан ўтказиш, балки ундан мобил алоқа хизмати сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Бу алоҳида синов ҳудудларидан тижорат тармоғи қамровини босқичма-босқич кенгайтиришга ўтишнинг бошланиши бўлди. Кейинги босқичда Самарқанд ва бошқа ҳудудларда 5G тармоғини ривожлантириш ишлари олиб борилди.

Бугунги кунда Ucell’дан 5G мамлакатнинг барча вилоят марказларида, шунингдек, Зарафшон, Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон, Паркент ва Бўстонлиқ каби бошқа бир қатор шаҳарларда мавжуд. Фарғона водийси ва Самарқанд вилоятининг барча йирик шаҳарлари бешинчи авлод алоқаси билан қамраб олинди. Қамров доирасининг кенгайиши янада кўпроқ абонентларга яшаш, иш ва ўқиш жойларида юқори тезликдаги мобил интернетдан фойдаланиш имконини беради.

Ucell телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг алоҳида йўналиши Тошкент метрополитени ҳисобланади. Компания ер ости бекатлари ва туннелларни юқори тезликдаги мобил алоқа билан таъминлади. Бекатларда йўловчилар учун 5G, уларнинг оралиқларида эса 4G тармоғи ишлаб турибди. Бу сафар давомида, жумладан, бекатлар оралиғида ҳам алоқада қолиш ва интернетдан фойдаланиш имконини беради.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш натижалари халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Speedtest Intelligence маълумотларининг 2026 йил биринчи ярми бўйича мустақил таҳлили натижаларига кўра, Ookla компанияси Ucell’ни яна Fastest Mobile Network — «Ўзбекистондаги энг тезкор мобил тармоқ» мукофоти билан тақдирлади.

Шундай қилиб, Ucell 2024 йилдан буён кетма-кет учинчи йил ушбу мақомни сақлаб келмоқда. Бундан ташқари, 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, компания Best Mobile Network — «Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ» мукофотига ҳам сазовор бўлди.

5G тармоғи географиясини кенгайтириш ва мавжуд алоқа инфратузилмасини модернизация қилиш Ucell фаолиятининг устувор йўналишларидан бўлиб қолмоқда. Компаниянинг мақсади — замонавий мобил технологиялардан нафақат пойтахт ва йирик шаҳарларда, балки Ўзбекистон ҳудудларида ҳам фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Ўзбекистон