Тошкент аэропортида 26 ёшли қизни фоҳишалик учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди
Жабрланувчини алдов йўли билан ишга жойлаштириш баҳонасида Истанбулга жўнатмоқчи бўлишган

Тошкент аэропортида қизни фоҳишалик билан шуғулланиш учун чет элга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, ўтказилган навбатдаги тадбирда 26 ёшли аёл, одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган. Вилоятнинг Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1976-йилда туғилган аёл, ҳозирда Туркия давлати, Истанбул шаҳрида яшовчи таниши билан жиноий тил бириктириб, осон даромад орттириш мақсадида, Оҳангарон шаҳрида яшовчи аёлни алдов йўли билан чет элга юборишга уринган.
Аёл уни мўмай даромад топишига ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига, шаҳвоний экстрадиция, фоҳишалик учун юбораётган вақтида Тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушлаб қолинди.
Суриштирувларда маълум бўлишича жабрланувчини, Истанбулда яшовчи бошқа Ўзбекистонлик аёл кутиб олиши керак бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси «одам савдоси» билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





