Намангандаги яширин омбордан 23 мингдан зиёд дори воситаси аниқланди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатга ноқонуний олиб кирилган мазкур дориларнинг қиймати эса 3,3 млрд сўмдан ошади

Наманган вилоятида яширин омбордан 23 мингдан ортиқ дори воситаси топилди, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Хусусан, 1996 й.т. шахс ўзига тегишли хонадонда яширин омбор ташкил этган. Унда фуқаро дастлабки қиймати 3,3 млрд сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатланмаган дориларни сақлаб келган.

Натижада, Янги Наманган туманидаги «Мингтерак» маҳалласидаги хонадонлардан бири кўздан кечирилиб, хорижда ишлаб чиқарилган 156 турдаги 23 432 дона камёб дорилар топилиб, процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда дориларга нисбатан экспертиза тайинланиб, ҳолат юзасидан тегишли тергов-суриштирув, тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон