Ўзбекистон фуқароларига АҚШга киришнинг янги талаблари эслатилди
Рейсга чиқишдан олдин ҳар бир йўловчи парвоздан аввалги 21 кун давомида Конго Демократик Республикаси ҳудудида бўлмаганлиги тўғрисида мажбурий тасдиқнома тақдим этиши керак

АҚШ Транспорт хавфсизлиги маъмурияти (ТСА) ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CДC) Эбола вируси тарқалишига қарши курашишга қаратилган талабларига мувофиқ, 2026-йил 16-ноябрдан бошлаб халқаро парвозлар учун қўшимча қоидалар жорий этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу чоралар 2027-йил 16-февралгача сақланиб қолади ва АҚШга, АҚШ ҳудуди орқали транзит ўтувчи, шунингдек, АҚШдан сафарни расмийлаштираётган йўловчиларга нисбатан қўлланилади.
Белгиланган қоидаларга кўра, Америка Қўшма Штатларига парвозга чиқишдан олдин ҳар бир йўловчи парвоздан олдинги 21 кун ичида Конго Демократик Республикаси (КДР) ҳудудида бўлмаганлиги тўғрисида мажбурий тасдиқнома (Аттестатион) тақдим этиши шарт.
Ушбу тасдиқловни текшириш рўйхатга олиш устунларида ва самолётга чиқишдан олдин ҳужжатларни текширишда амалга оширилади.





