Шавкат Мирзиёевнинг Ўмон cултонлигига давлат ташрифи якунланди
Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўмон Султонлигига давлат ташрифи якунига етди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбари Масқат шаҳрида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Саммит доирасида Стратегик шериклик тўғрисидаги битим қабул қилинди. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризм, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Иқтисодий соҳада 5 млрд долларлик лойиҳалар тўплами шакллантирилди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Масқат халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.






