Марказий банк бир нечта банкларга исломий банк хизматларини кўрсатиш учун лицензия берди

Мазкур лицензиялар банкларга исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради

Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорларига мувофиқ айрим тижорат банкларига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.

Лицензия берилган банклар:

• Ipak Yo‘li;

• Asia Alliance Bank;

• Orient Finans;

• Hayot Bank.

Мазкур лицензиялар банкларга Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Ўзбекистон