Тошкентда йигитлар ичимлик суви тарқатиш аппаратлари ичидаги пулларни ўғирлаб кетди

Ёш йигитлар фильтрланган ичимлик суви сотиш автоматларини бузиб очиб, пулларни ўғирлаб кетишган

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ўғирлик содир этганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Хусусан, Учтепа ва Юнусобод туманларида номаълум шахслар кўчаларда ўрнатилган фильтрланган ичимлик суви тарқатиш аппаратларини бузиб, ичидаги пул маблағларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятларни содир этишда гумонланаётган фуқароларнинг шахси аниқланиб (2004 йилда туғилган Р.А., 2007 йилда туғилган И.С., М.Н, 2008 йилда туғилган А.Қ., 2010 йилда туғилган Н.Ғ., 2011 йилда туғилган Р.О.) ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Тергов якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ўзбекистон