Ўзбекистонда дам олиш кунлари +25 даражагача илиқ об-ҳаво кутилмоқда
Синоптиклар келаётган дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун кундузи ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат шанба куни Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, якшанба куни республика шимолий ҳудудларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари кечалари 9-14 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари эса аста-секин 20-25 даража илиққача кўтарилади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 21-ноябрда республиканинг айрим тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 11-13 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.





