Тошкентда болаларга ноқонуний диний таълим берганлар аниқланди
Эр-хотин болаларнинг ота-оналаридан 200 долларгача пул олиб келишган, вояга етмаганлар эса жисмоний ва психологик таъзиқларга учраган

Тошкентнинг Олмазор туманида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 31 ёшли эркак ва унинг 27 ёшли турмуш ўртоғи февраль ойидан буён болалар учун дарслар ўтиб келган. Хусусан, эр-хотиннинг бунга ҳеч қандай рухсатномаси бўлмаган.
Гумонланувчилар ота-оналардан 100 доллардан 200 долларгача пул олиб келишган. Болалар санитария меъёрларига жавоб бермайдиган ижарага олинган хонадонда яшаб келган. Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва психологик таъзиқ ўтказиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.
Жиноят кодексининг 229-2-моддаси 2-қисми (Диний таълимотлардан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича жавобгарликка тортилдилар.





