Ўзбекистонда омонатлар ва йирик пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш таклиф қилинди

Тегишли ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Ўзбекистонда банклар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақлари ҳамда омонатлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни назарда тутувчи тартибни жорий этиш таклиф қилинди. Солиқ қўмитаси тегишли лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ҳужжатга кўра, банклар солиқ органларига юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этадилар. Бундан ташқари, улар солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида солиқ органларининг сўровига биноан маълумотларни юборадилар.

Қарор лойиҳасида жисмоний шахснинг банк карталарига бир календарь ойи давомида бошқа жисмоний шахсларнинг (яқин қариндошлар бундан мустасно) банк карталари ёки электрон ҳамёнларидан умумий суммаси 500 БҲМга тенг бўлган ёки ундан ошадиган (ҳозирда — 206 млн сўм, 1 сентябрдан — 220 млн сўм) пул маблағлари тушган ҳолларда солиқ органларига маълумот тақдим этилиши назарда тутилган.

Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан хорижий юридик шахслар манзилига ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам (шахсий маълумотларни кўрсатмаган ҳолда) тақдим этилади.

Ўзбекистон