Хоразмда автобус ва троллейбусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
Тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади, тизим босқичма-босқич жорий этилади

Хоразмда жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Жумладан 1-босқич давомида:
• 2026-йил 1-июльдан SHI-4, SHI-5, SHI-7, SHI-13, SHI-18, SHI-19 va SHI-28 сонли автобус йўналишлари ҳамда Т1-сонли «Урганч шаҳри – Хива шаҳри» троллейбус йўналишида.
Шундан сўнг, 2-босқичда:
• қолган автобус ҳамда троллейбус йўналишларида белгиланган тартибда брутто-шартномаси расмийлаштирилгандан кейин йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими амалиёти жорий этилади ва тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилиниши йўлга қўйилади.





