Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилади

Пенсия ва нафақалар 1 июлдан, иш ҳақи ва стипендиялар эса 1 сентябрдан оширилади

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар, шунингдек, болалар нафақалари ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга бериладиган моддий ёрдам тўловлари миқдори 7% оширилади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7% оширилади. Бунда:

• ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 983 000 сўм;

• ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 083 000 сўм;

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

• 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун — 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун — 295 000сўм;

• оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча — 177 000 сўм;

• оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 118 000 сўм;

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 450 000 сўм этиб белгиланди.

Шу билан бирга 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7% оширилади.

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан:

• меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 360 000 сўм;

• базавий ҳисоблаш миқдори — 440 000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон