Тошкентда қалбаки $10 минг сотган шахс ушланди 

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида катта миқдорда қалбаки пуллар айланмаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар беради.

Хусусан, тезкор тадбирда фуқаро А.А. 100 АҚШ доллари купюрадаги қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, ундан ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон