ДР Конгода Эболадан вафот этганлар сони 277 кишига етди
Юқумли касалликка чалинганлар сони 1 094 нафарни ташкил этмоқда, ўлим кўрсаткичи эса 25,3% даражасида

Конго Демократик Республикасида Эбола безгаги туфайли вафот этганлар сони 277 кишига етди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги маълумотига таяниб хабар бермоқда.
Шифохоналар ва тиббий изоляторларда 387 киши кузатув остида турибди. 115 киши тўлиқ соғайди, бу эса ўтган кундагига қараганда уч нафарга кўп демакдир. Конго расмийлари Эбола гумони билан яна 131 та ҳолат бўйича лаборатория текшируви кетаётганини маълум қилди. Улардан 44 нафари вафот этган, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эбола эпидемияси 15 май куни Демократик Конго Республикаси шарқида бошланган эди. Касаллик ўчоғи Итури провинциясида жойлашган.





