HAYOT Foundation CSR’ни Ўзбекистон учун реал лойиҳаларга қандай айлантирмоқда
Hayot Foundation — CSR-платформа: бизнес, давлат ва жамиятни аниқ ва амалий фойдага эга ташаббуслар атрофида бирлаштиради.

Бугун Ўзбекистонда реал ўзгаришлар биргаликдаги саъй-ҳаракатларсиз амалга ошмаслиги тобора равшан бўлиб бормоқда. Айниқса, хавфсизлик, таълим, экология ва ҳаёт сифати ҳақида гап кетганда.
Айнан шу ғоя асосида HAYOT Foundation — «Ренессанс ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш миллий маркази» ННТнинг мамлакатдаги илк CSR-платформаси ташкил этилган. У бизнес, давлат тузилмалари ва хусусий шахсларни инсонлар ҳаётини яхшилашга қаратилган лойиҳалар атрофида бирлаштиради.
Бу бир марталик акциялар ёки «ҳисобот учун эзгу ишлар» формати ҳақидаги ҳикоя эмас. HAYOT Foundation — жамият учун айниқса муҳим бўлган соҳаларда реал, тушунарли ва узоқ муддатли ечимлар зарур бўлган жойларда тизимли ишлаш учун яратилган ижтимоий лойиҳалар платформасидир.

Содда қилиб айтганда, HAYOT Foundation — бу ижтимоий масъулият амалий ҳаракатга айланадиган майдон. Бизнес, давлат ва жамият биргаликда ишлаганда, фақат алоҳида ташаббуслар эмас, балки инсонларнинг кундалик ҳаётини ҳақиқатан ўзгартира оладиган лойиҳалар пайдо бўлади.

Бугун CSR — корпоратив ижтимоий масъулият — аллақачон хайрия доирасидан чиқиб кетган. Жамият учун бу янги имкониятлар, қўллаб-қувватлаш ва ривожланишдир. Бизнес учун эса ишонч, обрў ва жамиятдаги аниқ ижтимоий ўриндир. Айнан шу манфаатлар кесишган нуқтада реал фойда келтирадиган лойиҳалар юзага келади.
HAYOT Foundation’нинг асосий кучи — бирлаштиришда. Платформа давлат тузилмалари, бизнес ва жамият Ўзбекистонда ҳаёт сифати ва давомийлигини оширишдек умумий мақсад йўлида биргаликда ишлай оладиган ҳамкорлик нуқтасини яратади.

HAYOT Foundation ташаббусларни учта асосий йўналиш бўйича ривожлантиради:
Инсон ҳаёти, Табиат ҳаёти, Маданий ҳаёт. Ишнинг илк йўналишларидан бири «Инсон ҳаёт»и бўлди — бу инсонлар хавфсизлиги, саломатлиги, қулайлиги ва ҳаёт сифати билан боғлиқ барча масалаларни қамраб олади.
Айнан шу йўналишда платформа ўз фаолиятини биринчи амалга оширилган лойиҳа — «Мактабга Хавфсиз Харакат» билан бошлади. У болаларнинг мактабга бориш йўлини янада хавфсиз ва қулай қилишга ёрдам беради.
Бу лойиҳа HAYOT Foundation амалда қандай ишлашини кўрсатган биринчи намуна бўлди: битта муҳим ижтимоий вазифа атрофида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Gross, Капиталбанк ва Республика «Kelajak» маркази бирлашди. Ушбу ҳамкорлик натижасида 4 та мактаб автобуси ҳудудларга топширилди.
Бу мактаблар учун ушбу автобуслар шунчаки техника эмас, балки болалар, оилалар ва педагоглар учун реал ёрдамдир. Чунки таълимга хавфсиз йўл ҳар куни муҳим аҳамиятга эга. HAYOT Foundation ўз фаолиятини айнан шу лойиҳадан бошлади ва платформа бундай ёндашувни келгуси ишларнинг асоси деб билади: ҳамкорлик, амалий фойда ва реал ечимлар орқали.

Келгусида платформа ушбу ҳамкорлик моделини кенгайтиришни ҳамда сув, экология, тил, таълим ва маданият соҳаларида янги лойиҳаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Tabiat Hayoti йўналиши экология, табиий ресурсларни асраш, экологик маърифат ва атроф-муҳитга нисбатан янада масъулиятли муносабатни шакллантириш билан боғлиқ. Устувор мавзулар қаторида тоза ичимлик сувига етишиш ва экологик таълим бор.
Madaniy Hayot йўналиши тил, адабиёт, таълим, маданий ўзлик ва интеллектуал меросни сақлаш билан боғлиқ. Бу лойиҳалар нафақат маданиятни асрашга, балки уни замонавий ҳаётнинг бир қисмига айлантиришга ҳам хизмат қилади.

Бугун HAYOT Foundation’нинг устувор ташаббуслари қаторида: «Мактабга Хавфсиз Харакат» — мактабга хавфсиз йўл, «Тоза Сув» — ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар учун ичимлик суви, «Табиат Хайоти» — экологик маърифат, Хайотий Тил — рақамли тил портали ва ўзбек адабиётини қўллаб-қувватлаш каби лойиҳалар бор.
Муҳими, HAYOT Foundation атрофида фаолият бошланган дастлабки босқичданоқ нафақат ҳамкорлар ва институтлар, балки ижодий муҳит вакиллари орасида ҳам ҳамфикрлар доираси шаклланмоқда.
«Хайот Суви» лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида HAYOT Foundation платформаси, Abstract видеопродакшени ва Ўзбекистон мусиқа саҳнасининг ёрқин ижрочиларидан бири Saya Musa иштирокида ижодий коллаборация — клип тақдим этилди. У сув мавзуси ҳақида фақат ижтимоий вазифа сифатида эмас, балки маданий ва жамоатчилик мулоқотининг муҳим қисми сифатида гапиришга ёрдам беради.

Платформа учун бу ёндашувнинг муҳим қисми ҳисобланади: ижтимоий ташаббуслар нафақат муаммоларни ҳал қилиши, балки одамларга янада кучлироқ таъсир қиладиган жонли маданий тилни ҳам топиши керак.
HAYOT Foundation’нинг ҳар бир лойиҳаси платформанинг умумий тамойилини акс эттиради: ўзгаришлар расмий эмас, балки реал, фойдали ва одамлар учун тушунарли бўлиши керак.
Бугун жамиятга нафақат яхши ғоялар, балки бу ғояларни натижага айлантиришга ёрдам берадиган механизмлар ҳам зарур. HAYOT Foundation’нинг роли ҳам айнан шунда — ҳамкорлик, масъулият ва ҳаётни яхшилик сари ўзгартириш истаги аниқ лойиҳаларда реал давомини топадиган платформа бўлиш.
HAYOT Foundation «Меҳрга Қадам» шиори остида фаолият юритади. Ва, эҳтимол, энг асосий маъно ҳам шундадир: катта ўзгаришлар ҳамиша биринчи қадамдан бошланади.





