Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган вилоятлар маълум бўлди
2026 йил апрель ойи боши ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38,3 млн кишига етган, бу ҳақда Статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 684,9 минг кишига ёки 1,8% га кўпайган.
Доимий яшаш ҳудуди бўйича шаҳар жойларда 19 541,3 минг киши (жами аҳоли сонига нисбатан 50,9%), қишлоқ жойларда эса 18 841,4 минг киши (49,1%) истиқомат қилмоқда.
Жумладан, аёллар сони 19 051,6 минг кишини (49,6%), эркаклар эса 19 331,1 минг кишини (50,4%) ташкил этди.
Хусусан, вилоятлар кесимида:
• Бухоро вилояти — 2,1 млн;
• Жиззах вилояти — 1,5 млн;
• Қашқадарё вилояти — 3,7 млн;
• Навоий вилояти — 1,1 млн;
• Наманган вилояти — 3,2 млн;
• Самарқанд вилояти — 4,3 млн;
• Сурхондарё вилояти — 3 млн;
• Сирдарё вилояти — 949,6 минг;
• Тошкент вилояти — 3,1 млн;
• Фарғона вилояти — 4,2 млн;
• Хоразм вилояти — 2 млн;
• Тошкент шаҳри — 3,1 млн.





