Индонезияда икки поезд тўқнашиб кетди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Индонезияда поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлиб, 81 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда BBC.

Ҳодиса душанба куни (27 апрель) Жакартадаги «Бекаси Тимур» вокзали яқинида содир бўлди.

Қайд этилишича, узоқ масофага қатновчи поезд темир йўл кесишмасида қолиб кетган такси билан тўқнашиб, тўхтаб  турган маҳаллий поезднинг орқасидан келиб урилган.

Индонезия қутқарув хизмати раҳбари Моҳаммад Сияфининг сўзларига кўра, пачоқланган вагонлар ичида ҳали ҳам одамлар бор. Жакарта полицияси бошлиғи Асеп Эди Суҳери уларнинг сони 6 ёки 7 нафар эканига аниқлик киритди.

Ўзбекистон