Наманганда банк бош юристконсульти пора билан ушланди

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юристконсульти хизмат мавқеидан фойдаланиб, шахсий бойлик орттирмоқчи бўлди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу шахс хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон