Тошкентда қизларни хорижий давлатга жинсий эксплуатация учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради Давлат хавфсизлик хизмати

Хусусан, пойтахт ҳудудида қизларни хорижий давлатларга жинсий эксплуатация қилиш учун юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакили ҳисобланган, 2002 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган аёл 4 нафар қизларни алдов йўли билан ёллаб, улардан бирини ўзи билан бирга Дубай шаҳрига олиб кетаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «з» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.





