Ўзбекистон фуқаролари 9 майда неча кун дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистон фуқаролари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам оладилар.

Бу йил 9 май шанба кунига тўғри келади. Шу муносабат билан байрам дам олиш куни 11 май, душанба кунига кўчирилади.

Беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун 3 кунлик дам олиш белгиланди:

• 9 май – шанба, байрам куни;

• 10 май – якшанба, дам олиш куни;

• 11 май – душанба, кўчирилган дам олиш куни.

Олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар эса 2 кун дам оладилар:

• 9 май – шанба, байрам куни;

• 10 май – якшанба, дам олиш куни.

Ўзбекистон