Сурхондарёда 3 нафар 18 ёшли йигитлар дарёда чўкиб кетди

Дарёда чўмилишга қарор қилган ёшларни кучли оқим оқизиб кетди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 3 нафар ёш йигит чўкиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Воқеа 8 июнь куни «Намуна» маҳалласида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 11-синфнинг олти нафар 18 ёшли ўқувчиси Сурхондарёга чўмилиш учун борган.

Улардан бири чўмилмасликка қарор қилган, қолганлари эса дарёга тушган. Натижада кучли оқим уч нафар ёшни оқизиб кетган ва улар чўкиб ҳалок бўлган. Икки нафар йигитни эса атрофда бўлган профилактика инспектори, инспектор ёрдамчиси ва маҳалла раиси қутқариб қолган.

Ҳалок бўлганлардан бирининг жасади ўша куни сувдан олиб чиқилган, бир кун ўтиб иккинчи йигитнинг жасади топилган. Ҳозирда учинчи марҳумнинг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон