Японияда 7,1 магнитудали зилзила юз берди
Ер силкинишларидан сўнг цунами хавфи эълон қилинди

Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото префектураси ҳудудида 7,1 магнитудали зилзила юз берди, деб мамлакат миллий метеорология бошқармасига таяниб хабар беради Коммерсант.
Ер силкинишлари 10 км чуқурликда қайд этилди. Ариаке ва Яцусиро қўлтиқлари соҳиллари учун баландлиги 1 метр бўлган цунами хавфи амал қилмоқда.
Биринчи ер силкинишидан кейин бир соатга етмай 6,1 магнитудали иккинчи зилзила қайд этилди.
АҚШ Геология хизмати ҳар икки ер силкиниши магнитудасини тегишлича 6,8 ва 5,6 га баҳолади. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Япония бош вазири Санаэ Такаити муассасаларга етказилган зарар кўламини тезкорлик билан баҳолаш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва эвакуация ишларини ўтказиш бўйича топшириқ берди.





