Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди

Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг бош котиби этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Тайинлов Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан амалга оширилди.

Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.

Маълумот учун, Мирвоҳид Азимов Ўзбекистон президентининг 2026 йил 26 майдаги қарори билан ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон