Шавкат Мирзиёев Анқарага амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Давлат раҳбарини Туркия Республикаси савдо вазири Ўмер Болат ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқарага амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Этимесгут» аэропортида давлат раҳбари ва рафиқасини Туркия Республикаси савдо вазири Ўмер Болат ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Куни кеча Ўзбекистон етакчиси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди ҳамда Туркий давлатлар цивилизацияси боғининг очилиш маросимида иштирок этди.

Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
Унда президент кўп томонлама шерикликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди ҳамда қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф доирасида Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон