Ўзбекистонда экостикерлар пуллик берилиши ҳақидаги маълумот рад этилди
Фуқаролар тарқалаётган асоссиз хабарлардан огоҳлантирилди

Ижтимоий тармоқларда 1 январдан бошлаб экостикерга эга бўлмаган ҳайдовчилар БҲМнинг 10 баробари миқдорида жаримага тортилиши, шунингдек, стикернинг ўзи пуллик асосда берилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу хабарларни рад этди ҳамда ушбу важларни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Ҳурматли фуқаролар! Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид маълумотларни фақат ваколатли идораларнинг расмий саҳифаларидан олишингизни сўраймиз, — дейилади хабарда.





