Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазолар кучайтирилди

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Янги тартибга кўра, нарколабораториялар ташкил этиш ва уларни бошқариш, шунингдек, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига ёрдам бериш ёки ҳомийлик қилиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш:

5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш:

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг  қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш:

5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш:

• 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

• 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

• 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Ўзбекистон