Тошкент вилоятида нарколаборатория аниқланди
Тошкент шаҳри ва вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат хафсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар шахс ушланиб, уларнинг ёнидан 500 дона кучли тасир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинади.
Маълум бўлишича, улар дориларни тарқатиш билан шуғулланишган. Кейинроқ, уларга алоқадор бўлган яна бир тарқатувчи қўлга олиниб, унинг ёнидан ҳам 500 дона кучли тасир қилувчи дорилар топилади.
Шундан сўнг ушбу дориларнинг манбасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилади. Натижада, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда нарколаборатория ташкил этилганлиги маълум бўлди ва 9 кг «Прегабалин», 500 гр «Тропикамид», 600 дона «Прегабалин» кучли тасир қилувчи дори воситалари ҳамда қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





