Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради
Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.





