Қашқадарёда навбатдаги медиа ҳафталик лойиҳаси якунланди

Қашқадарё вилоятида навбатдаги медиа ҳафталик ўз якунига етди. Тадбир доирасида соҳа мутахассислари учун профессионал маҳорат дарслари ва амалий кўникмаларни ривожлантириш машғулотлари ташкил этилди.

Ҳафталик давомидаги тренингларда фикр, режа, танқид ва хулосалар алмашилди. Натижада хабарларни ўзгача тузиш, кадрларни янгича тасвирга олиш ва турлича ёндашувлар ўрганилди.

Қашқадарёлик соҳа вакиллари ва қизиқувчилари янгиликлар тезлигини бошқариш, айнан шу тезлик орқали ишончни қандай шакллантириш усулларини кўриб чиқди. Хусусан, ахборотни етказишда таъсир доирасини кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти медиа ҳафталик лойиҳасининг тўртинчи нуқтасига айланди. Навбатдаги ҳафталик Самарқандда, яъни 27 апрель – 1 май кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон