Ўзбекистонда биринчи синфга ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
Электрон аризалар my.maktab.uz электрон платформаси ёки my.gov.uz орқали қабул қилинади

Ўзбекистонда 20 июндан бошлаб 2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати
Фуқаролар электрон аризаларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
Маълумот учун, микроҳудуд доирасида қабул жараёнлари жорий йилнинг 20-июнидан 31-июлигача бўлиб ўтади.





