Андижонда қарийб 2,5 кг «гашиш» моддаси аниқланди

Вазият юзасидан гумонланвиларга нисатан жинои иш очилган

Андижон вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусан, Асака туманида ўтказилган тезкор тадбирда Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилади.

Текширув жараёнида автомашинада бўлган Наманган ва Марғилон шаҳарларида яшовчи, 1970, 1981 ва 1984 й.т. 3 нафар фуқарога тегишли 2 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланади.

Шунингдек, Марҳамат туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Қува шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинадан 497 гр «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинади.

Таъкидланишича, бу турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакатга хориждан контрабанда йўли билан олиб келинади.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон