Қашқадарёда судя ёрдамчиси $2,5 минг пора билан ушланди
Мансабдор хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланмоқчи бўлди

Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси коррупция ҳолати билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, мансабдор шахс Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги бўлимида жорий йилнинг май ойидан фаолият юрита бошлаган фуқарони гўёки ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйганлигини рўкач қилиб ҳамда келгусида уни ўзига мақбул бўлган тумандаги МИБга ўтказиб қўйишини айтиб, эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган.
Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда судя ёрдамчиси сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





