Хоразмда $1,4 минг эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди


Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги «Зиёлилар» МФЙда ҳоким ёрдамчиси коррупция ҳолатида гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Жумладан, «Зиёлилар» МФЙда ҳоким ёрдамчиси И.Р. фуқаро Д.Р.ни Тошкент гуманитар фанлар университетига ўқишга киритиб қўйишини айтади.

Натижада, ушбу хизмати учун, 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон