Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун $150 млн ажратади
Дастур Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги 296 та маҳаллада амалга оширилади

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Халқаро тараққиёт уюшмасининг имтиёзли молиялаштириш маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга 150 миллион доллар ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маблағлар «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишга йўналтирилади. Дастур мамлакатнинг олтита вилоятидаги қишлоқ туманларида жамоат инфратузилмаси ва хизмат кўрсатишни яхшилашга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг 38 миллионлик аҳолисидан деярли ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Бироқ кўплаб қишлоқлар ҳали-ҳануз сифатли йўллар, мактаблар, тиббиёт муассасалари, шунингдек, сув ва электр таъминотидан ишончли фойдаланиш имкониятига эга эмас. Ушбу камчиликлар маҳаллий ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишни ҳам чеклаб қўймоқда, — дейилади хабарда.
Мазкур муаммоларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати 2019 йилда «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» дастурини амалга оширишни бошлади. Натижада 2026 йилнинг июнь ойида Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг қишлоқ туманларидаги 306 та маҳаллада 900 дан ортиқ сублойиҳалар молиялаштирилган.
Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» дастури иккинчи босқичининг умумий бюджети 340 миллион долларни ташкил этади.





