Ўзбекистонда қўшни давлатдан олиб келинган қарийб 4 кг наркотик модда фош бўлди

Ҳозирда наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, «Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилади.

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи 1989 й.т., муқаддам судланган шахсга тегишли сумкада 3 кг 956 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланади.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс ушбу ажал оғусини ўзининг 1989 й.т., муқаддам судланган ҳамшаҳари билан тил бириктириб, қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб келганлиги аниқланди ва у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда наркосавдогарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон