Ўзбекистонда 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш куни соат 10:00 да бошланади
Ўзбекистонда 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш куни соат 10:00 да бошланади, деб хабар қилди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйини муносабати билан бундай топшириқ давлат раҳбари томонидан берилган.
Миллий жамоа 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да Колумбияга қарши майдонга тушади.
Асадов шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев учрашувни уйида, оила даврасида ва набиралари билан биргаликда томоша қилишини маълум қилди.





