Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Тошкентда 22 ёшли йигит юк поезди уриб юбориши натижасида вафот этди. Бу ҳақда «Millar» информацион дастурида маълум қилинди.

Ҳодиса 25 апрель куни соат тахминан 02:00 ларда «Жалайир» ва «Сергели» темир йўл бекатлари оралиғида содир бўлган. Маълум қилинишича, йигит ҳаракатланиб келаётган поезд остида қолиб кетган.

Маълумотларга кўра, ўша вақтда шлагбаум ёпиқ бўлган. Поезд белгиланган тартибда сигнал берган ва ҳаракат жадвал асосида амалга оширилган.

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Ҳозирда Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, марҳумнинг маст ҳолатда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам текширилмоқда.

Тошкент