Фарғонада 1 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясини талон-тарож қилган ферма аниқланди
Фарғона вилоятининг Боғдод туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати.

Жумладан, ўтказилган назорат тадбирида фермер хўжалиги электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланади.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 77 миллион сўмлик зарар етказилган, — дейилади хабарда.





