Саида Мирзиёева Тошкентдаги театр биноларининг ҳолати билан танишди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги Муқимий номидаги академик мусиқий театри, Ёшлар театри ҳамда «Арена» ётоқхонаси биноларининг ҳолатини кўздан кечирди.

Қайд этилишича, мазкур театр бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.
Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган. Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож. Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади, — деди Саида Мирзиёева.

Жумладан, нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши билдирилди.
Натижада, молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланди. Президенти Администрацияси раҳбари вазиятни шахсан назоратга олди.






