Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида бир поғона юқорига кўтарилди
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти йиллик глобал матбуот эркинлиги индексини эълон қилди.

Ўзбекистон 180 мамлакат ичида 147-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат бир поғона юқорига кўтарилган бўлса-да, унинг балли 34,95 га пасайган (бир йил аввал 35,24). Ўзбекистонда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият «жуда оғир» дея баҳоланмоқда.
Бошқа давлатлар рейтингида:
• Қирғизистон — 146-ўрин;
• Қозоғистон — 149-ўрин;
• Тожикистон — 155-ўрин;
• Беларусия — 165-ўрин;
• Россия — 172-ўрин;
• Туркманистон — 173-ўрин.
Жумладан матбуот эркинлиги бўйича энг яхши рейтингда Норвегия, Нидерландия ва Эстония каъби давлатлар жой олган. Энг охирги ўринни эса Эритрея давлати эгаллаган.





