Наврўз байрамида «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида қўшимча поездлар йўлга қўйилади
Наврўз байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Темирйўлэкспресс» қўшимча «Афросиёб» электропойездлар ҳаракатини ташкил этади.

Поездлар 19, 23, 24-март кунлари «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишида ўз ҳаракатларини амалга оширади:
• Тошкент марказий вокзалидан соат 06:10 да (поезд №778);
• Бухоро вокзалидан соат 18:08 да (поезд №777).
Чипталарни «Ўзбекистон темир йўллари» расмий сайти, мобиль илова ва темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин.
Instagram: @afrosiyobexpress
Telegram: @railwayexpress_uz





