«Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишида юқори тезликдаги электропоезд қатнови йўлга қўйилмоқда
«Тошкент – Хива – Тошкент» йўналиши бўйича «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги электропоезди қатнови ташкил этилмоқда.

Тошкент Марказий вокзали — Хива:
• жўнаш — 07:00;
• етиб бориш — 14:31.
Хива — Тошкент Марказий вокзали:
• жўнаш — 07:20;
• етиб келиш — 14:51.
Қатнов кунлари:
• Тошкент — Хива: ҳафтанинг сешанба, пайшанба, шанба кунлари;
• Хива — Тошкент: ҳафтаниг чоршанба, жума, якшанба кунлари.
Қатнов бошланиш саналари:
• 3-май — Тошкентдан илк қатнов;
• 4-май — Хивадан илк қатнов
Чипталарни темир йўл чиптахоналари ва электрон тарзда eticket.railway.uz орқали харид қилиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Ўзбекистон бўйича 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.





