Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Самоадаги турнирда олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Нурудинов Самоанинг Апия шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Universal Weightlifting Cup халқаро турнирида олтин медални сазовор бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Жумладан, Руслан Нурудинов эркаклар ўртасидаги -110 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда қатнашди.
Спортчи даст кўтаришда 178 кг, силтаб кўтаришда 222 кг, икки курашда эса роппа-роса 400 кг натижа қайд этди. Ушбу натижа билан Нурудинов энг яқин таъқибчилари бўлган Самоа ва Фижи вакилларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.





