Афғонистон Покистоннинг Кобулга берган зарбаси оқибатида 400 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

Покистоннинг Афғонистонга бўлган ҳужуми натижасида 400 киши ҳалок бўлди, яна 250 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News Афғонистоннинг Олий раҳбари матбуот котиби ўринбосари Хамдулла Фитратга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Афғонистон расмийларининг таъкидлашича, Покистон пойтахтдаги реабилитация марказига зарба берган.

Шу билан бирга, Покистон айбловни рад этди ва шифохонага ҳужум қилгани ҳақидаги даъволарни инкор қилди. Томон ҳужумлари фуқаролик объектларига таъсир қилмаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги можаро 2026-йилнинг февралида бошланган эди.

Жаҳон